Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

асосда юриб, Оллоҳнинг аҳкомларини татбиқ этишган, одамларни Оллоҳнинг динига даъват қилишган. Тўғри, уларнинг баъзилари нотўғри тушуниш оқибатида Исломнинг баъзи ҳукмларини нотўғри татбиқ этишган. Айримлари эса қасддан нотўғри қўллашган. Лекин уларнинг ҳаммалари ҳам фақат Исломни татбиқ этишар эди. Ҳаммалари ҳам бошқа давлатлар, халқлар ва миллатлар билан алоқаларини Ислом асосида ва оламга Исломий даъватни ёйиш асосида олиб боришар эди. Шунинг учун ички ихтилофлар фатҳларнинг йўлини тўсмади, Исломнинг ёйилишига ғов бўлмади. Исломий Давлат то ХI ҳижрий (ХVIIм) асргача Исломни ёйиш учун мамлакатларни фатҳ этишни бир кун ҳам тўхтатмади. Форс, Ҳинд, Кавказ фатҳ этилди. Исломий давлат ҳудудлари Хитой ва Русиягача, Шарқдан Каспий денгизи ортигача ўтди, шимолда Шомни, ғарбда Миср, Шимолий Африка, Испанияларни, шунингдек Анозул, Болқон, Жанубий ва Шарқий Европани, Қора денгизнинг шимоли - Қрим ва Жанубий Украиналарни фатҳ этди. Исломий Давлат қўшинлари Вена деворларигача етиб борди. Исломий Давлатда заифлик аломатлари кўринган ва Исломни нотўғри тушуниш зоҳир бўлган пайтларгача у фатҳлардан ва Исломий даъватни ёйишдан тўхтамади. Исломий Давлатнинг Исломни тушунишдаги заифлиги уни Исломни татбиқ қилишда чалкашликларга йўл қўйишга, Исломга хилоф эмас деган эътиқодда бошқа қонунлардан ёрдам олишга сабаб бўлди ва натижада исломий Давлат тугатилди.


Исломий Давлатнинг юриши ўзининг фикрий қуввати, унда ижодкорлик ва ижтиҳод қудратининг тўлиқ бўлиши билан ҳамқадам бўлди. Биринчи асрда Исломий Давлатнинг фатҳлари кўпайди, ижтиҳод кенгайди. Фатҳ қилинган мамлакатларда янги муаммоларга дуч келиб, улар учун ечимлар истинбот қилди. Форс, Ироқ, Шом, Миср, Испания, Ҳинд, Кавказ ва бошқа жойларда содир бўлган янги масалаларга шаръий аҳкомларнинг татбиқ этилиши бу мамлакатлардаги барча аҳолининг Ислом қўрғонига киришларига олиб борди. Бу эса истинботнинг тўғрилигидан, ижодкорлик ва ижтиҳоднинг қудратидан далолат беради. Зеро, Исломнинг тўғрилиги қатъийдир. Уни тўғри тушунишгина у татбиқ қилинаётган ва аҳкомлари ўргатилаётган вақтда одамлар уни нурли суратда кўришларига олиб боради. Бу истинбот, ижодкорлик ва ижтиҳод V ҳижрий (XI м)асргача давом этди. Кейин ижодкорлик заифлашиб, ижтиҳод камайиб борди. Бу эса Давлат вужудининг заифлашишига сабаб бўлди. Сўнг салибчилик урушлари юз берди. Мусулмонларнинг ғалабаси билан тугагунча улар бу урушлар билан машғул бўлишди. Кейин мамлуклар ҳукмронлиги бўлди. Улар ижтиҳод қилишга қодир бўлмасдан, фикрларга аҳамият бермасдан ҳукм юритишди. Натижада фикрий заифлик кучайиб, ортидан сиёсий парокандаликни келтириб чиқарди. Мўғил-татарларнинг ҳукми ва Ислом китобларини Дажла

 

98-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203